Mualliflar: Yuldasheva D.N., Ortiqova H. 

 Turi: O`quv qo`llanma

 Til: O `zbek

 Nashr yili: 2018

 Nashriyot: Paradigma

 Sahifalar soni: 68

Tasnifi: Тараққиётнинг бугунги босқичида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида «инсон омили»га бўлган эътибор тобора ортиб бормоқда. Маълумки,  ҳар  қандай  жабҳанинг  равнақи,  ижтимоий,  сиёсий, иқтисодий барқарорлиги ўша жамият фуқароларининг ақлий, ахлоқий, маданий, маърифий, ҳуқуқий, умуман, интеллектуал салоҳияти қай даражада  ривожланганлигига  боғлиқ.  Зеро,  жамиятимизнинг  маънавий янгиланишида,  ижтимоий  йўналтирилган  бозор  иқтисодиётини шакллантиришда  жаҳон  ҳамжамиятига  қўшилишини  таъминлайдиган ҳуқуқий демократик  давлат  қуриш, шундай давлат пойдеворини мустаҳкамловчи  мутахассислар  тайёрлаш, рақобатбардош мутахассислар шуурига  миллийлик заминидан узилмаган ҳолда умумдунё саҳнига чиқа олиш каби  масалаларни ҳал этиш устувор  мезон  сифатида  муҳим  роль  ўйнайди.  Шунинг  учун  ҳам  Ўзбекистон Республикасининг Президенти  Ш.М.Мирзиёев инсон унинг ҳар томонлама камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатлари рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва  таъсирчан  механизмларини  яратиш  эскирган  тафаккур  ҳамда  ижтимоий  хулқ-атворнинг  андозаларини  ўзгартириш  республикада амалга  оширилаётган ислоҳотларнинг асосий  мақсади  ва ҳаракатлантирувчи  кучи эканлигини Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурида жуда тўғри таъкидлаб ўтдилар.