Нутқий мулоқот фикр баён қилиш жараёни бўлиб, шубҳасиз, кўп ҳолатларда лисоний имкониятларнинг ёзма ёки оғзаки шаклда моддий воқеланиши билан боғлиқ. Лекин лисоний бирликларнинг воқеланиши билан боғлиқ бўлмаган мулоқот турлари ҳам оз эмас. Шунга кўра мулоқот кўп ҳолларда вербал, яъни сўз, лисоний воситалар орқали ва новербал, сўзсиз – нoвербaл восита(имо-ишора, ҳар-хил белги, нишона, рамз, символ, оҳанг, сукут ва ҳ.)лар орқали ахборот бериш билан боғлиқ бўлиб, ўзаро таъсирига кўра вербал ёки новербал мулоқот сифатида тасниф қилинади. Нутқий мулоқот деганда мулоқот жараёнида лисоний вербал ва новербал воситаларнинг (биргаликда) ҳамкорликда ишлатилиши тушуниладики, қуйида сўзсиз мулоқотнинг бир кўриниши сифатида баҳоланиши лозим бўлган сукут ҳамда у ифодалаган коммуникатив маънолар хусусида мулоҳаза юритилади.